Владимир Бубанья:

“Сурхон”да ҳам сўнгги пайтларда муаммоли вазиятлар тез-тез кузатиляпти-а? Ўтган йили сербиялик легионер Владимир Бубанья клубдан кетганди.

Ўшанда иш ҳақлари бўйича қандайдир низолар келиб чиққанди. Кейин томонлар келишиб олишди ва Бубанья жорий мавсумда ҳам яна “Сурхон”га қайтишга қарор қилди. Энди эса сербиялик футболчи яна жамоада эмас.

Термизликлар таркибида 13 та учрашувда майдонга тушган ҳимоячи бир неча ой олдин клубни тарк этди. Sports.uz мухбири билан қисқача мулоқотда футболчи қуйидагиларни айтди.

- Ўтган йили “Сурхон”дан можароли тарзда кетгандингиз. Бу сафар ҳам яна ўша манзара такрорланаётгандек. Аслида нима учун қайтгандингиз?

- Ҳа, мен ўтган йили жамоадан кетдим. Улар маошлардан тўпланиб қолган қарзимни беришлари керак эди. Улар эски қарзларни қоплашди. Шундан сўнг, менга бундан кейин ушбу масалада муаммо бўлмасликни айтишгач, янги шартнома таклиф қилишди. Бу таклифни қабул қилдим.

- Иккинчи марта “Сурхон”га қайтиб, тўғри қилдим деб ўйлаяпсизми?

- Ҳозир бундай йўл тутиб нотўғри қилганимни тушуниб етдим, аммо энди кеч.

- Клубда неча марта ойлик маош олдингиз?

- Бу йили фақат икки марта маош олдим холос. Ваҳоланки, йил охирлаб боряпти.

- Нима деб ўйлайсиз, “Сурхон” Суперлигада қоладими?

- Мен ўйлайманки, жамоа Суперлигада қолади.

- Кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳозир мен Сербиядаман, шу ерда ўйнаяпман. Йил охирига бориб қандай таклифлар бўлишини кўриб чиқмоқчиман.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)