Бироз олдин Суперлига 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. 

Учрашувда меҳмонлар Василий Совпелнинг 55-дақиқада урган голи эвазига дастлаб ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бироқ кейинчалик бош ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар аъзоси Иван Йосович мувозанатни тиклади. 

Шу тариқа жамоалар бир очкодан бўлишиб оладиган бўлди. Андижонликлар очколарини 16, қўқонликлар эса 25 тага етказиб олди.

Қўқон-1912

    Суперлига 20-тур

    25/09/2021, 16:00

    1
    :
    1
    Тугади

    Андийон

        45'
        90'

          Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)