Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини юқори баҳолади

Аввал хабар берганимиздек, Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонснинг юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмон кеча кўҳна Самарқанд шаҳрида бўлди.

Парсонс жаноблари Шарқ гавҳари дея таърифланадиган Самарқанд шаҳридаги кўплаб тарихий обидалар, жумладан Регистон ансамбли, Улуғбек расадхонасини бориб кўрди.

Бундан ташқари, Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти миллий хунармандчилик наъмуналари ва халқ амалий санъати билан танишди. У бундай меҳмондўстликдан жуда ҳам мамнунлигини билдирар экан, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти нақадар юқори эканини алоҳида таъкидлади.

Шу тариқа, Эндрю Парсонснинг юртимизга ташрифи ўз якунига етди. Мартабали меҳмон бугун Тошкент халқаро аэропортидан тантанали кузатилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар