Харри Кейн тарихга кирди

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Мура"га (5:1) қарши ўйинда 3 та гол урди.

Эътиборлиси, Кейн шу тариқа Конференциялар лигасида хет-трик қилган илк футболчи сифатида тарихга кирди.

OptaJoe тарқатган хабарга қараганда, Кейн Европанинг клублар ўртасидаги 3 та йирик мусобақасида хет-трик қилган тарихдаги учинчи футболчига ҳам айланди. Бунгача ушбу ишни фақатгина Юпп Хайнкес ва Герд Мюллер уддалаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар