Хави

"Барселона" бош мураббийлигига тайинланган Хави жамоани кучайтириш йўлларини изламоқда.

"Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, каталонияликлар ижарадаги ярим ҳимоячиси Франсиску Тринкауни ортга қайтармоқчи. Буни шахсан янги мураббий талаб қилган. 41 ёшли мутахассиснинг фикрича, у "кўк-анорранглилар"ни кучайтира олади.

Португалиялик футболчи ёзда "Вулверхэмптон"га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берилганди. Июнь ойида якунига етадиган шартномани "Барса" январдаёқ бекор қилиши мумкин. У ҳолда, "бўрилар" испан клубига тўланган 6 миллион еврони қайтариб олади.

21 ёшли ярим ҳимоячи "Вулвс" таркибида 9 учрашувда майдонга тушиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар