Хави “Барса”га энг кўп соврин ютган юлдузни қайтарди

“Барселона” бош мураббийи Хави жамоага 38 ёшли ҳимоячи Дани Алвесни қайтарди, деб хабар бермоқда Sport нашри.

Бразилиялик футболчи охирги жамоаси “Сан-Паулу”ни тарк этиб ишсиз юрганди. Дани Алвес илгани 2008-2016 йиллар давомида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган. Хави билан бирга ўйнаган футболчи жами 391 та учрашувда қатнашиб, 21 та гол урган ва жамоадошларига 101 марта голли пас оширган.

Дани Алвес ёши катталигига қарамай, мунтазам майдонга тушишни мақсад қилган. Бу орқали тажрибали футболчи 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Бразилия терма жамоасидан чақирув олишга эришмоқчи.

Дани Алвес фаолияти давомида жами 46 та совринни қўлга киритган ва бу кўрсаткич бўйича жаҳон рекордчиси ҳисобланади. Шу совринларнинг тенг ярми – 23 тасига “Барселона”да ўйнаган саккиз йил давомида эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар