Хави "Барса"га келмайди! "Ал-Садд" баёнот берди

"Барселона" Рональд Куманни ишдан бўшатганидан кейин Хавини бош мураббийликка тайинлаши ҳақида гап-сўзлар юрибди.

Испаниялик мутахассис айни дамда бошқараётган "Ал-Садд" клуби унинг Каталонияга кетиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди. "Сўнгги кунлардаги тахминларга жавобан "Ал-Садд" раҳбарияти Хавининг клуб билан икки мавсумга мўлжалланган шартномаси борлиги ва у бор эътиборини фақат кейинги ўйинларга қаратганини эълон қилади",-дейилади расмий баёнотда.

Аввалроқ, испаниялик мураббий "кўк-анорранглилар"ни қабул қилиб олиши ва томонлар бу борада оғзаки келишувга эришганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Хави 1998 йилдан 2015 йилдан "Барселона" шарафини ҳимоя қилган ва фаолиятини Қатарда давом эттириш учун Осиёга келган. 2019 йилдан эътиборан, у "Ал-Садд" бош мураббийи ҳисобланади.

"Барселона"га янги бош мураббий тайинланди!

"Барса" - "Реал" учрашувидаги ҳолат юзасидан прокуратура иш олиб боради

"Барса" олиб келмоқчи бўлган Хавининг товон пули қанча?

Бўшатиб юборилган Куман "Барса"дан яхшигина пул олади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!