Хави "Барса"га Осиёдан ҳужумчи олиб келмоқчи

"Барселона" бош мураббийи Хави таркибни кучайтириш учун бир неча трансферни амалга оширмоқчи.

"Diario Sport" нашрининг хабар беришича, испаниялик мутахассис жамоа раҳбариятидан ҳужумчи сотиб олишни сўраган. Унинг талаби "Ал-Садд" футболчиси Боғдод Бунеджа.

Хави 29 ёшли форвард билан аввал ҳам ишлаган. У аввалги клубидаги шеригини Каталонияда кўрмоқчи. Ўз навбатида, Бунеджа варианти "кўк-анорранглилар" раҳбариятига маъқул келиши кутилмоқда. Боиси, унинг нархи анча арзон.

Марокашлик футболчи "Ал-Садд" таркибида 2015 йилдан бери ҳаракат қилиб келяпти. Бу вақт оралиғида у 108 учрашувда иштирок этиб, 128 бор рақиб дарвозасига тўп киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!