Хави: Бу футболчи менга керак эмас!

“Барселона” ҳимоячиси Самюэль Умтитининг ҳеч омади чопмаяпти. Жамоани қабул қилиб олган мураббий борки унинг хизматларидан воз кечмоқда.

Франциялик футболчини аввалги бош мураббийлар Кике Сетьен ва Рональд Куман асосий таркибга яқинлаштирмаган эди. Ҳатто клуб президенти Жоан Лапорта Куманга айтиб ҳам уни майдонга тушира олмаганди.

“Барселона”ни яқинда қабул қилиб олган Хави Эрнандес ҳам  Умтитини режаларига киритмаганини маълум қилди.

Клуб мутасаддилари бош мураббий қарорига кўра, Умтитини трансферга қўйиб, январь ойининг ўзидақ жамоадан кетишини таъминлаши керак бўлади.

Маълумотларга қараганда, Самюэль яна жамоадан кетишни истамаса, у билан тузилган шартнома муддатидан олдин, бир томонлама бекор қилинади.  

Асосий таркибдаги жойини йўқотганига уч йил бўлган Умтити жорий мавсумда бирорта учрашувда қатнашгани йўқ.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар