Хави бу футболчини "Барса"да олиб қолмоқчи, аммо...

Журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, "Барселона" ҳали ҳам франциялик вингер Усмон Дембеле билан шартномани узайтира олишига ишонмоқда.

Манбага кўра, Каталония клуби бош мураббийи Хави Эрнандес футболчининг қолишини истамоқда. Дембеленинг ўзи ҳам қолишни истайди, аммо унинг агенти бу келишувга халақит бериши мумкин.

Қайд этилишича, томонлар келишувга эриша олишса, у ҳолда Дембеленинг янги шартнома бўйича маоши жорий мавсум охирида тугайдиган амалдаги шартномага қараганда 6 миллион еврога кам бўлади.

24 ёшли Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида жами 9 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!