Хави “Челси”нинг икки футболчини олади

“Барселона” раҳбарияти “Челси”нинг икки ҳимоячиси атрофидаги вазиятни кузатиб, масалани ўз фойдасига ҳал қилмоқчи.

Каталонияликлар Андреас Кристенсен ва Тьяго Силва трансфери бўйича ишга киришди. Аслида Хави “аристократлар”нинг асосий ҳимоячиси Антонио Рюдигерни ҳам ўз жамоасида кўришни истамоқда, бироқ германиялик футболчининг маоши “Барселона”га оғирлик қилади.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар нишондаги футболчилар агентлари билан бўлажак трансферлар ҳақида маълумот алмашган. Шундай бўлса-да, Ла Лига гранди Кристенсен ва Силванинг эркин агентга айланиб, ёзда “Барселона”га текинга келишини кутишга қарор қилган.

Шу ўринда, бу футболчиларга Европанинг бошқа клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлаётганини таъкидлаш жоиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар