Хави “Манчестер Сити” ўйинчисини кутмоқда

“Барселона” бош мураббийи Хави ўз шогирдлари орасида “Манчестер Сити” ҳимоячиси Эмерик Лапортни кўрмоқчи.

Аслида каталонияликларга “шаҳарликлардан” ўйинчи олиш ёқиб қолди. Аввалроқ, “Барселона” Хосеп Гвардиола жамоасидан Эрик Гарсия, Серхио Агуэро ва Ферран Торресни трансфер қилганди.

27 ёшли Лапорт 2018 йилдан бери “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилмоқда. Унгача истеъдодли футболчи Бильбаонинг “Атлетик” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 65 миллион еврога Англия клубига трансфер қилинган.

Жорий мавсумда барча турнирларда 19 та учрашувда қатнашиб, иккита гол урган ҳимоячининг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади. Лапортнинг трансфер суммаси 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!