Хави Мессини “Барса”га қайтариш имконини топди

“Барселона” бош  мураббийи Хавида ёзда жамоани тарк этган Лионель Мессини 2023 йилда ортга қайтириш имкони бор. Бу ҳақда Marca нашри хабар қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Хави клуб президенти Жоан Лапорта ва собиқ жамоадоши Лионель Месси ўртасидаги келишмовчиликка барҳам бериб, аргентиналик юлдузни ортга қайтариши айтилмоқда.

Месси  трансферига пул сарфламаслик учун каталонияликлар унинг ПСЖ билан шартномаси якунланишини кутадиган бўляпти. Маълумки, парижликлар машҳур ҳужумчи билан 2023 йилнинг ярмигача шартнома тузган.

Бу масалада кўп нарса Мессининг қарорига боғлиқ бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар