Хави: Омадимиз келмаяпти

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес Европа лигасининг 1/16 финал босқичида “Наполи” билан бўладиган ўйинлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Омадимиз келмаяпти. Бу ўйин Марадона учун яна бир эҳтиром бўлади. Биз энг юқори савияда ўйнашимиз керак, чунки "Наполи" Чемпионлар лигаси даражасидаги жамоа.

Бу ўйинга ҳали икки ой бор, умид қиламанки, ўша вақтга келиб биз ҳозиргидан ҳам яхши ҳолатда бўламиз. Биз "Барса"ни муносиб жойга қайтариш учун ҳаракат қиляпмиз. Аммо бизнинг ҳозирги ҳолатимиз шу.

Чемпионлар лигасига чиқиш учун Европа лигасида ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш керак”, - деди Хави.

“Барселона” ва “Наполи” жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс 17 февраль куни, жавоб ўйини эса 24 февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!