Хави шокда. "Барса" трансферларга кулгили сумма ажратди

“Барселона”ни қабул қилиб олган Хави янги шакллантириладиган жамоада Поль Погба, Эрлинг Холланд, Килиан Мбаппе, Раҳим Стерлинг каби жаҳон даражасидаги юлдузларни кўришни истаётгани ҳақида кўп хабар тарқатилмоқда.

Бироқ, клуб раҳбарияти чўнтакка қараб иш қилишни маъқул топди.

ESPN журналистларининг аниқлашича, клуб президенти Жоан Лапорта қишки трансферлар учун Хавига 10 миллион евро берадиган бўлди холос. Аслида каталонияликлар кейинги пайтда асосан эркин агент мақомидаги юлдузларни ўз сафига қўшиб олмоқда.

Хусусан, “Барселона” ёзда Серхио Агуэро, Жоржиньо Вейналдум, Мемфис Депай каби машҳур ўйинчиларни жамоага бепул олиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
13/11/2021 15:18
Jaloliddin Masharipov