Хави зўр тўпурарни текинга олмоқчи

Хави Эрнандес “Барселона”га 34 ёшли ҳужумчи Дрис Мертенсни олиб келадиган бўляпти.

Todofichajes нашрига кўра, каталонияликлар “Наполи” ҳужумчисини ёзда эркин агентга айланганидан кейин ўз сафига қўшиб олади. Ҳозирда улар бельгиялик ҳужумчи билан келишиб олишга ҳаракат қилмоқла.

“Наполи” раҳбарияти янги битим борасида Дрис Мертенснинг розилигига эриша олмади. Тажрибали ҳужумчи фаолиятининг охирги босқичда молиявий имкониятларини кенгайтириб олишга эътибор қаратмоқда.

Мертенс жорий мавсум 15 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти бор ишғол қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×