"Барселона" бош мураббийи Хави "эл-класико"дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У жамоаси қайд этган натижадан кўнгли тўлмади.

"Мен натижадан хафаман.  Дастлабки 20 дақиқада жамоа қийналди, бироқ кейин яхшироқ ҳаракат қила бошлаганимиздан сўнг баҳсни тўлиқ назорат қилдик. 

Икки жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди, аммо якунда омад мадридликлар томонида бўлди. Менимча, тўғри йўлдамиз. Шунингдек, бугун бир қатор футболчилар сафга қайтди. Бу қувонарли хабар. Биз турнир билан эрта хайрлашдик. Шундай бўлса-да, танқидларга муносиб жавоб бера олдик", - деди Хави. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!