Холанд “Барса”га ўтиш талабини айтди

“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ёзда Дортмундни тарк этишга қарор қилди. Истеъдодли ҳужумчи айни пайтда ўзига мос жамоа қидирмоқда.

Sport.es нашри Холанд Испания чемпионатида тўп тепишни истаётгани ҳақида маълумот тарқатди. Яқинда футболчининг агенти Мино Райола Турин шаҳрида Каталония клуби  президенти Жоан Лапорта билан учрашиб, бўлажак трансферни муҳокама қилган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Холанд “Барселона”да ўйнашга розилик берган. Бироқ бунинг учун Хави жамоаси мавсум охирида кучли тўртликдан ўрин олиб, Чемпионлар лигасига йўлланмани нақд қилиши талаб этилади.

Холандга Испания чемпионатининг яна бир вакили – “Реал” ҳам харидор бўлаётган эди. Бироқ, мадридликларнинг асосий нишони Килиан Мбаппе ҳисобланади ва уларда Холандни ҳам ўз таркибига қўшиб олиш учун молиявий ресурс етишмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
16/12/2021 20:23
☁️☁️☁️☁️☁️☁️
Sattorov Xayriddin
16/12/2021 20:23
⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️
Sattorov Xayriddin
16/12/2021 20:21
☺☺☺☺☺☺☺☺☺
SIROJ BO'RIYEV
16/12/2021 14:41
Yaxshi xabar tez tarqaydi lekin amalga oshishi kerak real kliyandi olsin ğarazligim yoq barsa sotib olsa yaqin òn yillikda messi ranoldu kabi òyinchilar davrini kòrganday bòlamiz messi bn crishti natijasini takrorlash qiyinov lekin qiyin ishdi ham uddalasa bòladi✊✊✊

Минбар

Барча блоглар
×