Холанд бўйича якуний қарор!

“Боруссия” спорт директори Михаэль Цорк жамоа тўпурари Эрлинг Холанд трансфери бўйича тарқатилаётган хабарларга нуқта қўйди.

- Ҳаммаси аввалгидай қолади ва ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Холанд бизнинг футболчи ва биз унга ишонамиз. Эрлинг келаси мавсумни Дортмундда бошлайди. Яқин келажакда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, - деди Михаэль Цорк.

Кейинги пайтда норвегиялик ҳужумчининг “Челси”га ўтиши кўп муҳокама қилинмоқда. Лондонликлар раҳбари Роман Абрамович бу ўйинчи учун пулни аямаслиги айтилмоқда. Холанднинг ўзи ҳам Европа Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг, “аристократлар” сафига ўтиш истагини билдирган.

Холанд якунланган мавсумда 40 та учрашувда қатнашиб, 40 та тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!