Холанд фаолиятини қайси клубда давом эттириши маълум бўлди

Эрлинг Холанд 2022 йилда “Боруссия” Дортмундни тарк этса, “Реал Мадрид”га бориб қўшилади.

Бир қанча жамоалардан қизиқиш бўлишига қарамай, норвегиялик ҳужумчи ҳали ўз келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ. "Goal.com" нашрининг хабар беришича, Холанд "Боруссия"ни тарк этса, "қаймоқранглилар" сафига бориб қўшилади.

Дортмунд клуби футболчи билан 2024 йилгача шартнома тузишни истайди. Инглиз жамоалари ҳам унга қизиқиш билдирмоқда. Лекин футболчининг ўзи якуний қарорини Янги йилдан кейин эълон қилишини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Холанднинг трансфер нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар