Холанд Мбаппе билан бир жамоада ўйнамайди!

“Реал” ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғига Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни олиб келмоқчи.

ПСЖдан кетишга ҳозирлик кўраётган Килиан Мбаппе “Реал”да ўйнаш истагини билдиргани боис бу трансфер “Қироллик клуби”га ортиқча қийинчилик туғдирмайди. “Боруссия” тўпурари Холандга харидор кўп, шу билан бирга норвегиялик ҳужумчи франциялик ҳамкасби билан бирга ўйнамоқчи эмаслигини маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, Холанд янги жамоасида якка ўзи етакчи бўлмоқчи ва шу боис, Мбаппени олишга яқин бўлган “Реал”га ўтмайди.

Аввалроқ, Эрлинг ўзига Испания чемпионати ёқишини айтганди. Ҳужумчида “Барселона”га ўтиш варианти ҳам бор.

Эрлинг Холанднинг дортмундликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган. 21 ёшли футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган жамоа унинг розилигини олишдан ташқари камида 150 миллион евро атрофида харажат қилиши керак бўлади.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×