Холанд ўз

“Боруссия” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Гибралтар терма жамоаси дарвозасига учта тўп киритиб, норвегияликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабасини таъкинлади.

Шунга қарамай, Холанд ўзи қайд этаётган натижалардан қониқмаётганини ҳам билдирди.

- Агар ўйинлар ва киритилган голлар сонини таққосласак, мен етарли даражада гол ура олмаётганим намоён бўлади. Менимча, урган голларим ўйнаган ўйинларим сонидан кўп бўлиши керак. Ҳар ҳолда мен шунга интиламан, - деди Холанд.

Холанд Норвегия терма жамоаси сафида 15 та беллашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган. “Боруссия” таркибида эса 64 та баҳсда ўз ҳисобига 63 та гол ёздириб қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар