Холанд қайси жамоа тўп суришга қарор қилганини айтди

Европанинг гранд клубларидан тинимсиз таклиф олаётган Эрлинг Холанд келажагига оид қарорини эълон қилди.

- Мен бош мураббий Марко Розе билан гаплашдим. Уни мураббий сифатида аввалдан танийман. “Зальцбург”да ярим йил биз билан ишлаган. Мен бу мураббийга ва жамоага фойдали бўла оламан. Розе ажойиб мутахассис ва мен у билан ишлашни сабрсизлик билан кутяпман, - деди Эрлинг Холанд.

Кўпчилик мутахассисларни норвегиялик ҳужумчининг статистикаси ҳайратга солмоқда. У “Зальцбург”да 27 та учрашувда 29 та гол ва еттита ассист, “Боруссия”да 59 та ўйинда 57 та гол ва 15 та голли пас муаллифи бўлди. Унинг трансфери 130 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)