Холанд харидорларни довдиратиб қўйди

“Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши ҳақидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда.

Уларнинг аксариятида норвегиялик ҳужумчи “Реал” ёки “Барселона” билан дастлабки келишувга эришиб бўлгани ҳақида гап боради.

Бироқ, италиялик журналист Фабрицио Романо Эрлинг Холанд ҳали ўзига янги жамоа танламаганини ва “Реал”, “Барселона” билан келишувлар ҳақидаги гаплар ҳақиқатдан йироқ эканини таъкидламоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Холанд ҳозирча бор эътиборини дортмундликларга қаратган. Жорий мавсумда барча турнирларда 17 та ўйинда 19 та гол урган ва тўққизта ассистни амалга оширган ҳужумчини олиб қолиш учун “Боруссия” раҳбарияти унинг йиллик маошини 8 миллиондан 16 миллион еврога кўтаришни таклиф қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар