Холанд янги жамоа танлади, “Боруссия” уни маъқуллади!

“Реал” норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд учун курашда фаворитга айланди.

“Боруссия” ҳужумчисига ёзда ҳақиқий “ов” бошланиши кутилмоқда. Ёш тўпурар учун “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, “Барселона”, “Реал”, “Манчестер Сити”, ПСЖ каби гранд клурлар ўзаро рақобатлашади.

Дортмундликлар харидорлар рўйхатининг биринчи қаторига “Қироллик клуби”ни жойлади. “Боруссия” раҳбариятига “Реал”нинг ишга муносабати маъқул келгани айтилмоқда. Мадридликлар “Боруссия” келаси ёзгача Холандни трансфер қилмаслигини билдирганидан сўнг, бошқа жамоалардан фарқли равишда дарҳол  музокаралардан чиқди. Шуни инобатга олиб, дортмундликлар биринчи навбатда “Реал” вакиллари таклифини ўрганиб чиқади.

Қолаверса, “Реал” мутасаддилари Холанднинг ўзи билан ҳам музокара ўтказиб, оғзаки бўлсада розилигини олгани маълум бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар