Холанд юлдузли таркибга қўшилади

ПСЖ раҳбарияти жамоани тарк этадиган Килиан Мбаппе ўрнига “Боруссия”дан Эрлинг Холандни олмоқчи.

Молиявий жиҳатдан бугуннинг энг бақувват клубига айланган ПСЖ вакиллари трансфер масаласида норвегиялик юлдузнинг агенти Мино Райола билан учрашди.

Маълумотларга қараганда, таниқли агент мижози учун ПСЖдан йилига 50 миллион евро маош сўраган. Аслида парижликлар Мбаппени олиб қолиш учун франциялик ҳужумчига шунга иш ҳақи ваъда қилаётган эди.

Эрлинг Холанд жорий мавсумда ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келмоқда. У саккизта учрашувда рақиблар дарвозасига 11 маротаба йўл топа олди.

Норвегиялик ҳужумчининг трансфер суммаси 130 миллион еврони ташкил қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Saxobiddin Ne'matjonov
08/10/2021 16:53
Bexato post qo'yinglar iltimos.