Холандни олмоқчи бўлган клуб 400 млн евро тўлаши керак!

"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттириши мумкин.

"Marca" нашри хабарига кўра, норвегиялик футболчи билан трансфер борасида музокара олиб боришни истаган клуб 400 миллион евро атрофида пул тўлаши керак бўлади. Бу сумма ичида унинг маоши ҳам бор. 

Аввалроқ, унинг агенти Мино Райола мижозининг трансфери ҳақида гапирганди. Унга "Бавария", "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Сити" жамоаларидан жиддий қизиқиш бор.

Жорий мавсум 21 ёшли ҳужумчи "асаларилар" таркибида 13 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×