Холандни сотиб олиш учун

"Барселона" жиддий молиявий қийинчиликларга қарамай, "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холандга қизиқиш билдирмоқда.

Каталония клуби раҳбарияти ёзда 21 ёшли норвегиялик ҳужумчини сотиб олмоқчи. Бу йил клуб  президенти Жоан Лапорта футболчининг отаси ва агенти билан учрашди.

Diario Sport хабарига кўра, "Барса" клубига ушбу трансферни амалга оширишда ёрдам беришга тайёр бўлган бир нечта инвестиция фондлардан таклифлар бор. Шунга қарамай, Холанднинг иш ҳақи бўйича юқори талаблари каталонияликлар учун жиддий тўсиқ бўлиб қолиши мумкин.

Холанж учун "Реал" ва ПСЖга қарши рақобатда "Барселона"нинг устунлиги шундаки, у "Камп Ноу"да асосий футболчига айланиши мумкин, бошқа жамоаларда эса унга бундай роль кафолатланмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)