Холанднинг ўрнини гол уролмай қолган ҳужумчи эгаллайди

“Боруссия” раҳбарияти норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд Дортмундни тарк этадиган бўлса, унинг ўрнига “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьялни олишга қарор қилди.

Келаси ёз дортмундликлар Эрлинг Холандни ушлаб қололмайди. Унга Европанинг деярли барча грандлари харидор бўлмоқда.

Ўз навбатида, “Манчестер Юнайтед”га Криштиану Роналду келганидан кейин Антони Марсьяль хизматига эҳтиёж қолмади. Кейинги пайтда франциялик ҳужумчи шундоқ ҳам асосий таркибга киришга қийналаётган эди.

Жорий мавсумда тўртта учрашувда қатнашиб, гол ура олмаган Марсьялнинг трансфери 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Уле-Гуннар Сульшер ҳам бу футболчи билан хайрлашишга тайёр. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!