Хуршид Тожибоевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди

  • 23 ноябрь, 2021, 18:45
  • 1
  • Бокс

Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида (58,9 кг) фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Хуршидбек Тожибоев (5-0, 3KO) 11 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Мазкур кечада унга россиялик Павел Маликов (16-4-1, 6KO) рақиблик қилиши кутилмоқда. Кечанинг асосий баҳсида биз учун яхши таниш бўлган Қамшибек Конкабаев (3-0, 3KO) британиялик Стивен Уордга (13-1, 5KO) қарши биринчи оғир вазн тоифасида (90,8 кг) WBА Gold камари учун рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, жиззахлик Хуршидбек Тожибоев 60 кг вазнда Рио олимпиадаси иштирокчиcи ва ярим профессионаллар ўртасида APB жаҳон чемпиони ҳисобланади.

photo_2021-11-21_11-39-53_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
24/11/2021 13:34
Хуршид жуда яхши спортчи ва жуда одобли инсон! Хуршидни бирон бир инсонни хафа килганини билмайман. Хамма билан узини хушмуомала тутади. Профессионал боксда чемпион булишига ишончим комил.