Яна бир легионеримиз терма жамоа йиғинини тарк этди. Унинг ўрнига АГМКдан футболчи жалб этилади.

Хабарингиз бор, Сречко Катанец бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, машғулотларни Достон Турсунов тарк этган.

"Бугунги машғулотлардан сўнг Достонбек Турсунов ўзини ноқулай ҳис қилган. Текширув натижасига кўра, футболчининг эски жароҳати безовта қилганлиги, шу сабабли Грузияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юбориши маълум бўлди. Унинг ўрнига АГМК клуби футболчиси Аббос Отахонов терма жамоага жалб этилди",-дейилади ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "оқ бўрилар" 15 ноябрь куни Тбилисида Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Аввалроқ, таркибда 2 та ўзгариш кузатилган эди.

Терма жамоа. Яна бир легионеримиз йиғинга кела олмайди. Унинг ўрнига "Қизилқум" футболчиси чақирилди

Терма жамоа сафида ўзгариш! Легионеримиз ўрнига "Пахтакор" футболчиси таркибга киритилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!