Яна бир нашр Элдор Шомуродовни эътироф этди (Фото)

Европа Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Рома" ва ЦСКА София жамоалари иштирокидаги баҳсда мезбонлар йирик 5:1 ҳисобида зафар қучишди.

Меҳмонлар 10-дақиқада тезкор гол уришга эришди. Кери ўз номини таблога ёздириб қўйди. Орадан 15 дақиқада ўтиб, "бўрилар" сардори Пеллегирини супер голи билан жавоб қайтарди.

Беллашувнинг 38-дақиқасида Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Стефан Эл-Шаарави "Рома"ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

62-дақиқада Пеллегрини дублини расмийлаштирди. Кейинчалик Манчини ва Абрахам ҳам рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Тэммининг голига ҳамюртимиз ассистентлик қилди. Шу тариқа, римликлар 5 та гол урган беллашувда Шомуродов 2 та ассистни амалга оширди.

1-70

FotMob нашри талқинига кўра, Элдор Шомуродов 9 балл билан учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу "Рома" сафидаги энг юқори балл олган футболчи. Шунингдек, "La Gazette dello Sport" ҳужумчимизни 7,5 баллга лойиқ кўрганди.

photo_2021-09-17_01-56-45

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
17/09/2021 20:11
Jamoa Sardori gol urgani evaziga unga sahal katta ball quygan lekin sardor unchalik kup mehnat qilgani yuq. Eldor lekin shunchaki dahshad uynadi evropa hujimchilarini ichiga eng kup mehnat qilgan buldi agar Eldorga yanada kuproq imkoniyat berib uynatsa va charchamasa chunki bunoqa uynash uchun juda katta kuch kerak.