Яя Туре

Ҳозирда "Ахмат" клубининг мураббийлар штабида фаолият юритаётган Яя Туре “Барселона”даги вазият ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барселона"да футболчилик фаолиятимдаги энг яхши даврлардан бирини ўтказганман. Мен ҳали юқори лигада ўзимни кўрсатмаган ёш футболчи бўлганимда, клуб менга ишонишга қарор қилди. Шу боис мен бу жамоадан ҳамиша миннатдорман.

"Барселона" ҳозирда қийин даврни бошидан кечирмоқда, лекин менинг клубга бўлган ишончим кучли. Агар керак бўлса, мен ҳар доим, исталган вақтда "Барса" учун ёрдамга тайёрман. Клуб ва унинг мухлислари менинг юрагимда абадий қолади", - деди Туре.

"Барселона" Ла Лига мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)