Ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов Испаниядаги халқаро турнир ғолибига айланди

Хабарингиз бор, Испаниянинг Барселона провинцияси Кастелдефелс шаҳрида шахмат бўйича “Эл Ллобрегат” халқаро турнири ташкил этилди. Унда дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатидан 150 нафар маҳоратли шахматчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Иштирокчилар орасида энг юқори рейтингга эга бўлган ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов якунда ўзига билдирилган ишончни оқлади ва 9 имкониятдан 7 очко жамғарган ҳолда 1-ўринни эгаллади.

6-турдан кейин Нодирбек пешқадамлардан ярим очкога ортда қолаётганди. Аммо, 7-8-турлар ҳамюртимиз учун омадли келди. Аввалига у қора доналарда нидерландиялик Томас Бердсен устидан ғалабага эришган бўлса, 8-турда оқ доналар билан озарбайжонлик Элтаж Сафарлини мағлуб этди. Ниҳоят сўнгги турда испаниялик Сантос Латаса билан дуринг ўйнади ва халқаро турнирни 7 очко билан пешқадам сифатида якунлади.

Биз ушбу ажойиб ғалаба билан ёш шахматчимизни табриклаймиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×