You tube блогер собиқ UFC чемпионини аянчли нокаутга учратди (видео)

Ҳозирда профессионал боксда блогерлар ва UFC жангчилари ўртасидаги кўргазмали кечалар урфга айланди. Ушбу йўналишда мега юлдуз you tube блогери Жек Пол бугун собиқ UFC чемпиони Тайрон Вудлига қарши реванш жангини ўтказди. 8 раунд этиб белгиланган тўқнашув 6-раундда якунига етди. Пол Вудлини битта зарба билан аянчли нокаутга учратди. Бу унинг профйўналишдаги бешинчи, Вудлига қарши эса иккинчи ғалабаси эди. Шунингдек, Пол фаолияти давомида баскетбол юлдузи Нейт Робинсон,  беллатор собиқ чемпиони Бен Аскрен кабилар устидан зафар қучган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×