Юлдузларни бошқаришда қийналаётган Почеттино яна бир машҳур ўйинчини чорламоқда

Замонавий футболнинг бир неча ёрқин ўйинчиларини жамлаб олган ПСЖнинг ички муҳити ҳавас қиларлик даражада эмас. Бош мураббий Маурисио Почеттино ҳар доим ҳам ўйинчиларга гапини ўтказа олмайди.

Шунга қарамай, аргентиналик мутахассис яна бир машҳур футболчи – “Манчестер Сити”дан кетишга қарор қилган Раҳим Стерлингни Парижга олиб келмоқчи.

Хосеп Гвардиола асосий таркибга киришга қийналаётган ҳужумкор футболчи билан хайрлашишга тайёр. Клуб мутасаддилари Стерлингни муайян маблағ – 83 миллион евро эвазига сотиб юборишга розилик берган. Почеттино ПСЖнинг ҳужумкорлигини ошириш учун Раҳимга шахсан қизиқмоқда.

27 ёшли футболчи жорий мавсумда премьер-лигада 17 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар