Осиё чемпионлар лигаси шарқ минтақасида гуруҳ босқичи баҳслари бўлиб ўтмоқда. Бугун "I" квартети иштирокчилари иштирокида ўйин олди матбуот анжумани ўтказилди. Унда "Юнайтед сити" клуби мураббийи ва футболчиси қатнашиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамоа мураббийи Жейсон Уит: "Биринчи тур натижасини унутган ҳолда, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ўйлайманки, бизни ажойиб баҳс кутиб турибди. Рақибимиз биринчи турда ютқазганига қарамай, кучли клуб ҳисобланади.

Турнир давомида турли хил муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Масалан, қисқа вақт ичида ўйинларда иштирок этгани учун футболчилар жароҳат олиши кўп учрайди. Бундай ҳолатларда мураббийларга янада кўпроқ босим тушади. Улар шогирдларининг тикланиш жараёнига жавобгардир. Биз ҳам босқичма босқич ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилиб борамиз.

Пандемия барча режаларга ўзгартириш киритиб юборди. Футболчиларнинг соғлиги энг муҳим жиҳат ҳисобланади. Бу турнирда қатнашиш биз учун катта шараф. Қолган жамоаларга келадиган бўлсак, уларда карантин қоидаларига жуда қаттиқ амал қилади. Шу сабабли, уларнинг бу қарорини тўғри тушуниш ўринли бўларди".

Жамоа юлдузи Бьенвенидо Мараньон:

"Олдимиздаги ўйинларнинг барчасига катта иштиёқ билан ёндашамиз. Мусобақанинг даражасини ҳаммамиз яхши сезиб турибмиз. Олдимиздаги ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биринчи ўйин доим қийин кечади. Иккинчи турда майдоннинг ҳар бир нуқтасида ишонч билан ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Биз учун яна бир қулай томони шундаки, бизда босим йўқ. Бу бизнинг янада эркинроқ ҳаракат қилишимизга ёрдам беради. Мусобақа формати ҳақида гапирсам, афсуски тайёргарлик учун бироз камроқ вақт сарфладик. Шунга қарамай, бу мусобақада иштирок этиш биз учун катта шараф ҳисобланади. Бу ердаги ўйинлар орқали халқаро тажрибамизни ошириб олишимиз мумкин.

Биз қайсидир ўйинда мағлубиятга учрасак ҳам, тажриба тўплаш эвазига ўзимизни ғолиб сифатида ҳис қилишимиз мумкин. Ўзимнинг энг яхши ўйинимни намойиш этиш орқали жамоамга фойдам тегишидан умид қиламан".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар