“Юнайтед”да 6 дақиқа ўйнаган футболчи январда “Барселона”га келади

“Манчестер Юнайтед” плеймейкери Донни ван де Бек қишки трансферлар ойнаси очилиши билан “Барселона”га кўчиб ўтиши кутиляпти. Нидерландиялик футболчи бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер унга имконият бермаётгани учун клуби тарк этишга қарор қилган.


“Барселона” эса анчадaн бери Донни ван де Бекни кузатиб бормоқда ва январь уни ижарага олишга ҳаракат қилади. Каталонияликлар уни кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритмоқчи.


Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Барселона” майдон марказини кучайтирадиган ва кучли зарбага эга ўйинчига эҳтиёж сезмоқда. Донни ван де Бек айнан шу типдаги футболи эканини “Аякс”да ўйнаб турган кезлари кўп бор намойиш қилган.


Жорий мавсумда Донни ван де Бек Сульшер жамоаси сафида атиги олти дақиқа ўйнади ва бу ҳолат нидерландиялик чарм тўп устасини умуман қониқтирмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар