“Юве” собиқ ўйинчисини сўраб, “Барса”га мурожаат қилди

“Ювентус” раҳбарияти “Барселона”га ўйинчи алмашишни таклиф қилмоқда. Бир йил аввал, туринликлар Каталониядан Артурни олиб, ўрнига Миралем Пьянични жўнатганди.

Янги бош мураббий Массимилиано Аллегри ўз жамоасида босниялик плеймейкерни кўрмоқчи. Шу боис, туринликлар “Барса”дан Пьянични бериб, ўрнига Аарон Рэмзини олишни сўрамоқда.

Миралем Пьянич бир йил давомида “Барселона” ўйинига мослаша олмади ва клубни тарк этиши керак бўлган футболчилар рўйхатига киритилган. Икки йилдан бери Туринда тўп тепаётган Рэмзи ҳам ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар