"Ювентус" спорт директори Федерико Керубини "Манчестер Юнайтед" сафига ўтган Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди:

"Биздаги шароитлар унинг учун тўғри келмас эди. МЮ ўз анъаналарига эга клуб сифатида бошқача йўл тутди. Роналду биз билан қандай гаплашганини ҳисобга олсак, бошқа натижа бўлиши мумкин эмасди. Биз ўйинчини ўзига мос бўлмаган шароитларда ушлаб қола олмасдик.

Роналдуни ҳурмат қиламиз. Лекин жамоа президенти: "Ювентус" тарихини буюк чемпионлар, мураббийлар ва директорлар яратган, бироқ клуб муҳимроқ",-деди. "Удинезе" билан ўйиндан бир ҳафта олдин, биз Роналду қолишига ишонаётган эдик".

36 ёшли ҳужумчи "кекса сеньора" сафида 134 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 101 гол ва 22 ассист муаллифига айланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар