"Ювентус" 100 миллион еврога ҳам бу футболчини сотмайди!

Лондоннинг "Челси" клуби ўз сафига "Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Кьезани қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатмоқда.

“Аристократлар” 23 ёшли италиялик футболчини шу ёз сотиб олмоқчи ва бунинг учун 100 миллион евродан воз кечишга тайёр. Аммо "Ювентус" Федерикони сотишни хоҳламаяпти.

Кьеза ўтган мавсум "Ювентус" сафида жами 46 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Кьеза яқинда Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!