"Ювентус" 5 та ҳужумчини кўз остига олиб қўйди

Туриннинг "Ювентус" клуби жорий ёзги трансферлар даврида ўзининг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “кекса синьора” бу борада 5 та ҳужумчини кўз остига олиб қўйган. Булар: Душан Влахович ("Фиорентина"), Мауро Икарди (ПСЖ), Аркадиуш Милик ("Наполи"), Габриэл Жезус ("Манчестер Сити") ва Андреа Белотти ("Торино").

Ҳозирча ушбу ҳужумчилар орасида “Ювентус” Влахович номзодини юқорироқ баҳоламоқда. Айтиш керакки, Душан ўтган мавсум "Фиорентина" сафида А Серияда 37 та ўйинда 21 та гол уриб, жамоа тўпурари бўлган.

“Ювентус” якунланган мавсум А Серияда аранг 4-ўринни эгаллади ва УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!