"Ювентус" 60 йил аввалги антирекордини такрорлади

Туриннинг "Ювентус" клуби кеча А Сериянинг 4-турида ўз майдонида “Милан”га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Қайд этиш лозимки, бунга қадар "кекса синьора" чемпионат доирасида "Удинезе"га (2:2) қарши баҳсида ҳам дурангга имзо чеккан эди. Бундан ташқари “Юве” жорий 2021/22 йилги мавсумда "Эмполи" (0:1) ва "Наполи" (1:2) клубларига мағлуб бўлди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга қараганда, "Ювентус" сўнгги бор бундан 60 йил муқаддам чемпионатнинг дастлабки 4 та турида ғалаба қозона олмаган. Турин супер клуби 1961/62, 1955/56 ва 1942/43 йилги мавсумларда миллий чемпионат баҳсларини ана шундай муваффақиятсиз бошлаган.

Массимилиано Аллегри бошчилигидаги жамоа 4 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 2 очко билан 18-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!