Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала жароҳати туфайли сафдан чиқди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Юқридаги манбага кўра, 28 ёшли футболчи жорий 2021 йилда бошқа майдонга туша олмаслиги мумкин. Шу тариқа, аргентиналик футболчи А Серия доирасида “Болонья” ва “Кальяри”га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Дибала жорий мавсум "Ювентус" таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар