“Ювентус” бир йилда Европанинг икки совринига эга чиққан футболчини олади

“Ювентус”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Массимо Мауро клуб раҳбариятига ҳимоя чизиғини кучайтиришни маслаҳат бермоқда.

Унинг айтишича, туринликлар “Челси”га керак бўлмай қолган Эмерсон Палмиерини трансфер қилиши керак. Бу футболчи  бир йил ичида иккита мусобақа ғолиби бўлди. Дастлаб, “Челси” билан УЕФА Чемпионлар лигасида зафар қучган бўлса, яқинда Италия терма жамоаси таркибида Европа чемпионлигини қўлга киритди.

- Уларнинг ўрнида бўлганимда Эмерсон учун пулни аямасдим. У етарли баҳо берилмаган жуда кучли ўйинчи. Унга ишониш мумкин ва “Ювентус”га катта ёрдам бера олади, - деди Массимо Мауро.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар