"Ювентус" ишончли тарзда "Женоа"ни мағлуб этди

А Серия 16-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Женоа" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Учрашувнинг 9-дақиқасида Куадрадо ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Дибала орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Ушбу ғалабадан сўнг туринликлар ҳисобидаги очколар сони 27 тага етди ва улар Италия чемпионати турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. 10 очкоси бор "Женоа" эса 18-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!