"Ювентус" мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритди

А Серия 5-туридан ўрин олган  "Специя" - "Ювентус" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда туринликлар рақибни 3-2 ҳисобида мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. 

28-дақиқада Кин ҳисобни очган бўлса, Гьяси ва Антиснинг голлари эвазига "Специя" ҳисобда олдинга ўтиб олди. 66-дақиқада Кьеза мувозанантни тиклади. 6 дақиқа ўтиб, Де Лигт жамоасининиг ғалаба голини киритишга муваффақ бўлди.

Мазкур натижадан сўнг "кекса синьора" ўз очколари сонини 5 тага етказиб олиб, турнир жадвалида 12- ўринга кўтарилди. "Специя" ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд ва улар 16-ўриндан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!