"Ювентус" мухлислари учун хушхабар!

“Ювентус” клубининг икки нафар футболчиси – Федерико Кьеза ва Федерико Бернардески умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, ҳар иккала футболчи ҳам А Сериянинг навбатдаги туридан ўрин олган “Милан”га қарши баҳсида “кекса синьора”га ёрдам бера олади.

Айтиш лозимки, Кьеза ва Бернардески “Ювентус”нинг “Мальмё”га қарши бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич илк тур баҳсини ўтказиб юборишди. Ўша ўйинда туринликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ортда қолган 3 та турдан сўнг “Ювентус” 1очко билан А Серия мусобақа жадвалида 16-ўринда бормоқда. Аллегри жамоаси сўнгги турни сафарда “Наполи”га қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!