“Ювентус” МЮ футболчисини оляпти

“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Манчестер Юнайтед” захирасидан чиқа олмаётган Донни ван де Бекни Туринга олиб келмоқчи.

Туринликлар спорт директори Федерико Керубини нидерландиялик плеймейкер трансфери бўйича инглизлар билан музокараларни бошлаб юборди. “Ювентус” иқтидорли ярим ҳимоячини қишки трансферлар вақтида ижарага олмоқчи.

Агар Донни ван де Бек “Ювентус” мураббийлар штабининг ишончини оқласа, клуб раҳбарияти унинг трансферини сотиб олади.

Аслида “Ювентус” бу ўйинчини ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ, манчестерликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Доннини жамоада қолишга кўндирди. Шунга қарамай, айни ўйнайдиган ёшда бўлган футболчига етарли ўйин амалиёти берилаётгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!