"Милан" клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиришга яқин. Бу ҳақда журналист Фабризио Романо хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, иқтидорли посбон ПСЖга ўтмоқда. У бугун тонгда Италияда тиббий кўрикдан ўтган. Шу боис Париж клуби вакиллари уни кўрикдан ўтказиш учун Италияга келган.

Доннарумма парижликлар билан 2026 йилнинг ёзигача бўлган шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу келишув тез орада эълон қилинади.

Аввалроқ ушбу посбон "Ювентус"га ўтиши ва туринликлар сафини тарк этган Жанлуижи Буффон ўрнини тўлдириши айтилганди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар